• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 сентября 2023

Расман: юридик шахсларга электр ва газ учун янги тарифлар тасдиқланди

Электр энергияси учун тарифлар икки баравар, табиий газ учун эса тарифлар икки баробардан зиёд ошди.

1010
0
UzNews.uz

2023 йилнинг 1 октябридан ёқилғи-энергетика ресурсларининг янги тарифлари тасдиқланди. Бу бўйича Ҳукумат тегишли қарор қабул қилди.

Унга кўра, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб юридик шахслар учун электр энергияси ва табиий газ тарифларини ошириш таклиф этилмоқда.

Хусусан, 1- ва 2-гуруҳдаги электр энергияси истеъмолчилари (ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотлари)га ўзгаришсиз – 1 кВт.соат учун 1 000 сўм, қолган юридик шахслар учун 900 сўмгача (ҳозирги вақтда 450 сўм) деб белгиланди.

Табиий газ тарифлари эса ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотларига ўзгаришсиз – 1 куб метр учун 1 800 сўм, бошқа ташкилотларга 1 500 сўм (ҳозирги вақтда 660 сўм) миқдорида белгиланди.

Аҳоли учун ҳам электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ тарифлари ўзгаришсиз, амалдаги нархларда қолди.

Бундан ташқари, ҳужжат билан Ёқилғи-энергетика комплексида бозор механизмларини жорий этишни мувофиқлаштириш комиссияси ва энергетика инфратузилмасининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

1010
0