Поиск
RUUZ

Общество

Бухородаги маданий мерос объектларида ҳимоя белгилари уч хил тилда ўрнатилди

Объект ҳақидаги маълумот билан бирга, маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳам кўрсатилган.

62views0replies
0

Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг тегишли қарори асосида вилоят ҳудудий бошқармаси Маданий мерос объектлари томонидан Бухоро вилоятидаги маданий мерос объектларига янги турдаги қўриқлаш белгилари ўрнатилмоқда.
Аввалги эски услубдаги хавфсизлик белгилари фақат бир тильда маълумот берган бўлса, ҳозирда ўрнатилган хавфсизлик белгилари халқаро стандартлар асосида уч хил (ўзбек, рус ва инглиз) тилдаги маълумотларни тақдим этади.
Қолаверса, объектларга зарар етказиш маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини кўрсатадиган ёзувлар белгиланиши ҳам кўзда тутилган.
Маданий мерос агентлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳудуддаги барча маданий мерос объектларида ушбу турдаги хавфсизлик белгилари босқичма-босқич ўрнатилади.
62views0replies
0

Комментарии