Поиск
RUUZ

Общество

Агар энергетика нархи бозор тарифларига ўтказилмаса, вазият бундан баттарлашади

Инвестор соҳага пул тикишни хоҳламайди. Сабаби, у электр энергиясини бозор нархида олади. Агар бозор нархидан четга чиқса, фақат зарарга ишлашига тўғри келади.

128views0replies
0

Энерегетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги мутахассисининг таъкидлашича, 2021 йилда 146 миллион АҚШ доллари ҳисобига “Сирдарё” иссиқлик электр станцияси модернизация қилинди. Келгусида “Тошкент” иссиқлик электр станциясини модернизациялаш, шунингдек, “Толлимаржон” иссиқлик электр станциясини кенгайтириш режалаштирилмоқда. 2016 йилдан буён ҳам тизимда катта ишлар амалга оширилди. Масалан, ўшандан бери мамлакатимиз ҳудудларида 50 минг километрдан зиёд электр узатиш тармоқлари, 16 мингдан зиёд трансформаторлар модернизация қилинди.
2026 йилга қадар умумий қуввати 740 мегаватт бўлган яна 20 дан ортиқ гидроэлектр станциялар қуриш, 2030 йилгача эса 130 минг километр электр тармоқлари ва 40 мингдан зиёд трансформаторларни янгилаш кўзда тутилмоқда.
Амалга оширилиши кўзда тутилган мазкур тадбирлар учун йирик молиявий ресурслар талаб қилинади. Электр энергетика тармоғининг зарар кўриб ишлаётганлиги эса бундай лойиҳаларни рўёбга чиқариш ва ҳам хусусий, ҳам хорижий инвестицияларни жалб қилишни қийинлаштирмоқда.
Бугунги кунда тизимнинг ишлаб чиқариш қисмида хорижий инвесторлар ўз фаолиятларини олиб боришмоқда. Чунки бу ерда бозор механизмлари ишлайди. Тадбиркор соҳани ривожлантириш учун тиккан пули эртага қайтиб келиши ва яхшигина даромад ҳам олиб келишини билади. Аммо аҳолига етказиб бериш йўналишига ҳеч ким инвестиция киритишни истамайди. Сабаби, мавжуд шароитда инвестор пул киритгач, ишлаб чиқарувчидан электр энергиясини бозор нархида олади. Аммо сотишда ўрнатилган тарифдан четга чиқолмайди. Оқибатда у фақат зарарга ишлашига тўғри келади.
Айни вазиятда тармоққа инвесторларни кўп жалб қилиш учун ёки бозор механизмига ўтилиши ва тарифлар оширилиши ҳамда нархларни бозор белгилаши керак ёки давлат субсидияни кафолатли қилиши ва инвесторнинг кўрган зарарларини қоплаб беришга кафил бўлиши керак. Иккинчи йўл танланса, энергетика тизими ҳеч қачон ривожланмай қолиб кетаверади.
128views0replies
0

Комментарии