Поиск
RUUZ

Реклама

Тошкентда катта миқёсли MotorFestUz2023 автофестивали бўлиб ўтади

23-24 сентябрь кунлари автомобиль ишқибозларини Food City ҳудудида узоқ кутилган тадбир – ёрқин, катта ва қизиқарли бўлишни ваъда қилаётган MotorFestUz2023 автофестивали кутмоқда.

212views0replies
0

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад мамлакатда автомобиль маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш, автомобилларнинг эксклюзив турлари билан таништириш ва ўзбек автомобиль жамоатчилигига замонавий тенденцияларни жорий этиш имконини яратишдан иборат.
MotorFest нинг икки куни ҳам кўплаб ижобий ҳис-туйғулар ва таассуротларга бой бўлиши кутилмоқда ва фестиваль кўлами ажаблантирадиган даражада. Юлдузлар иштирокидаги кўнгилочар дастур, маҳаллий рестораторлар томонидан тақдим қилинадиган таомлар фестивали, ютуқли ўйинлар ва совғалар – меҳмонларни шу ва бошқа ажойиб нарсалар кутмоқда.
Бундан ташқари, фестивалда дрифт бўйича илк профессионал турнир ҳам бўлиб ўтади.
Автофест билан бир қаторда меҳмонлар Food Fest гастрономик фестивалида ҳам иштирок этишлари мумкин: машҳур ресторанларнинг мазали таомлари, блогерлар билан мусобақалар, катталар ва болалар учун кўнгилочар дастур. Food Fest айниқса болали ота-оналар учун қизиқарли бўлади, чунки кичкинтойлар учун махсус дастур ва меню ташкил этилган.
20 сентябрга қадар MotorFestUz2023 ва Food Fest да қатнашишни хоҳловчилар ягона чипталарни чегирмали нархларда харид қилишлари мумкин.
Чипталарни автофестивалнинг motorfest.uz расмий сайти орқали ёки Фарғона йўли кўчаси, 44 (собиқ China Town) манзили бўйича жойлашган 024 customs офисида харид қилишингиз мумкин.
Ўтказиб юборманг, бунақаси йилда бир марта бўлади!
Instagram: @motorfest_uz
Реклама ҳуқуқи асосида
212views0replies
0

Комментарии