Мазкур мавсум доирасида республика бўйлаб 9 437 та маҳалла инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ жами 49 464 та лойиҳалар илгари сурилган эди. Шулардан 33 489 таси тасдиқланди. 15 975 та ташаббуслар рад этилди. Барча берилган овозлар сони 18 115 086 тани ташкил этди.
Лойиҳалар ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимликлари қошида ташкил этилган ишчи комиссиялар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда 20 кун давомида саралаб олинди.
Унга кўра, 1 187 та ташаббуслар ғолиб деб топилди ва ғолибларга умумий ҳисобда 1 424 373 806 304 сўм маблағ ажратилди.
