Поиск
RUUZ

Общество

Икки йил ичида ўзбекистонликлар 250 килограммдан ортиқ олтин қуйилмалар сотиб олишди

Марказий банк 2021 йилдан бери ўлчовли олтин қуймалари ва қимматбаҳо металлардан ясалган эсдалик тангалари савдоси тўғрисида маълумотлар берди.

60views0replies
0

trastbank.uz

Марказий банк маълумотларига кўра, 2021–2023 йилларда Марказий банк томонидан 5 хил мавзуга бағишланган жами 3 550 тиражда олтин (умумий вазни – 72 кг, тангалар вазни – 15, 20, 31,1 грамм) ва 3 900 тиражда кумушдан (умумий вазни – 121 кг, тангалар вазни – 31,1 грамм) тайёрланган эсдалик тангалари сотувга чиқарилди.
Аҳоли томонидан нумизматика, коллекциялаш, инвестиция ҳамда жамғариш мақсадида сотув шохобчалари орқали 2 951 дона (83 фоиз) олтин ва 3 864 дона (99 фоиз) кумушдан тайёрланган эсдалик тангалари сотиб олинди.
Қайд этилишича, ўтган давр мобайнида аҳолига инвестиция ва жамғариш мақсадларида сотув шохобчалари орқали 13 130 дона (умумий вазни – 255 кг) ўлчовли олтин қуймалари сотилган.
1 сентябрь ҳолатига кўра, аҳоли қўлида бўлган ҳар бир турдаги қуймалар сони қуйидагича:
5 граммли - 3 793 дона, умумий оғирлиги 19 кг;
10 граммли - 3 854 дона, 39 кг;
20 граммли - 2 545 дона, тахминан 51 кг;
50 граммли - 2 938 дона, 147 кг.
Ҳудудлар кесимида ўлчовли олтин қуймаларни сотиш бўйича Тошкент шаҳрида ташкил этилган сотув шохобчалари етакчилик қилиб, Тошкент шаҳрида сотилган қуймалар сони 9 894 донани (жами муомалага чиқарилган қуймаларнинг 75 фоизи) ташкил этмоқда.
Ҳозирда ўлчовли қуймаларни 151 та сотув шохобчаси орқали сотиб олиш ва қайтариб сотиш имконияти мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 2018 йилдан бошлаб олтин ва кумушдан тайёрланган эсдалик тангаларининг сотувини йўлга қўйди.
60views0replies
0

Комментарии