• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 16 сентября 2023

Сурхондарёда 9,3 кг наркотик модданинг савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Аниқланган "опий" ва "гашиш" моддалари афғонистонлик, тожикистонлик наркокурьерлар томонидан контрабанда йўли билан келтирилган.

162
0

ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан вилоят божхона ва ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Жумладан, Термиз туманида ҳаракатланаётган Matiz русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Унда йўловчи сифатида кетаётган, Самарқанд шаҳрида туғилган, Термиз шаҳрида вақтинча истиқомат қилувчи, муқаддам судланган фуқаронинг ёнида 4 кг 827 гр "опий" моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Суриштирув ҳаракатлари давомида, ушбу гиёҳвандлик воситаси муқаддам афғонистонлик наркокурьерлар томонидан контрабанда йўли билан келтириб берилганлиги аниқланган.

Бундан ташқари Сариосиё туманида яшовчи ака-ука 3 кг 627 гр "опий" ва 919 гр "гашиш" моддаларини 30 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ушланган.

Маълум бўлишича, ушбу гиёҳвандлик воситалари муқаддам тожикистонлик наркокурьерлар томонидан контрабанда йўли билан Сариосиё туманига келтириб берилган.

Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан фуқароларга нисбатан ЖКнинг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

162
0