Поиск
RUUZ

Криминал

Жиззах вилоятида қалбаки 1000 АҚШ долларига "Iphone 13 pro" харид қилган шахс ушланди

Наманган шаҳридаги ҳолатда фуқаро харид қилган либослари учун 2 дона қалбаки 100 АҚШ доллари берганлиги аниқланган.

362views0replies
0

Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.А. Наманган шаҳридаги “Чорсу” бозорида фаолият юритувчи тадбиркорлар И.Ғ. ва М.И.дан харид қилган либослари учун 2 дона қалбаки 100 АҚШ доллари берганлиги аниқланиб, А.А.нинг ёнидан яна 10 дона қалбаки 100 АҚШ долларлик купюралар ашёвий далил сифатида олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати хабар берди.
Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.А. "OLX" сайтида сотувга қўйган “Iphone 13 pro” русумли уяли алоқа воситасини харидор Ў.Ж.га 1 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, учрашув пайтида харидор Ў.Ж. унга 100 АҚШ долларлик 10 дона қалбаки купюраларни берганлиги аниқланиб, ушбу купюралар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
362views0replies
0

Комментарии