Аввалроқ, Тошкент вилоятида 18 нафар боғча тарбияланувчиси диарея билан касалхонага ётқизилгани ва ҳолат назоратга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу ҳолат юзасидан СанэпидқўмитаАхборот хизмати расмий ахборот берди.
Маълум бўлишича, Ангрен шаҳар шифохонасининг юқумли касалликлар бўлимига жорий йилнинг 13 сентябрь куни соат 14:00 дан бошлаб, 14 сентябрь куни соат 21:00 га қадар шаҳардаги 10-сонли ДМТТда тарбияланаётган болалар кўнгил айниши, қайт қилиш, тана ҳарорати кўтарилиши, тез-тез ич келиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган.
Улардан 24 нафари "Овқатдан заҳарланиш ёки ошқозон фаолиятининг функционал бузилиши" бирламчи ташхиси билан ётқизилган. 7 нафарига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига рухсат берилган.
Қайд этилишича, Санэпидқўмита томонидан лаборатор текширувлар учун юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилган беморлардан ҳамда, ДМТТ омборхонасида сақланаётган озиқ-овқат махсулотларидан намуналар олинган.
"ДМТТнинг 240 нафар тарбияланувчилари шифокорлар томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди ва тиббий назоратга олинди. ДМТТнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди",- дейилади хабарда.