Поиск
RUUZ

Криминал

Бухорода 125 туп қимматбаҳо дарахт кесилганлиги аниқланди

Натижада табиатга 1,7 млрд сўмдан ортиқ зиён етказилган

54views0replies
0

Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабарига кўра, Бухоро вилоятида дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш, нобуд қилиш ҳолати қайд этилган.
Жумладан, Пешку туманининг "Мустақиллик", "Чиғирчи", "Янгибозор", "Садир" ва "Малишояк" маҳаллалари ҳудудидан оқиб ўтувчи "Зандани" каналининг муҳофаза зонасида ўсиб турган жами 125 туп дарахт, шундан, 23 туп кам қимматли, 102 туп қимматбаҳо дарахтлар кесилган.
Дастлабки хулосага кўра, ҳудудда дарахтлар кесилиши оқибатида табиатга 1,7 млрд сўмдан ортиқ жуда кўп миқдордаги зарар етказилган.
Таъкидланишича, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказиш учун ички ишлар органларига юборилган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши тергови устидан прокурор назорати ўрнатилган.
54views0replies
0

Комментарии