Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда мактаб ўқувчилари кўп қаватли уй томида сайр қилишди — видео

Болалар ва уларнинг ота-оналари чақиртирилган ва тегишли чора кўрилган.

730views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда кўпқаватли уйнинг том қисмида мактаб ўқувчилари юрганлиги ҳақида видео тарқалди. Чилонзор тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, Чилонзор туманидаги “2-Чарх Камолон” маҳалласида жойлашган кўпқаватли уйларнинг бирининг том қисмига 2 нафар мактаб ўқувчилари чиққан.
Маҳаллада жойлашган 128-умумтаълим мактабининг 9 “А”-синфи ўқувчилари С.М. ва М.И.лар атрофни томоша қилиш мақсадида кўпқаватли уйнинг том қисмига чиққанлиги маълум бўлди.
Туман ҳокимлигининг вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия раиси ўринбосари А.Ҳатамов бошчилигида мазкур ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари, мактаб маъмурияти, психолог инспекторлар, туман ҳокимлигидаги болаларни ҳимоя қилиш шуъба масъуллари иштирокида ўтказилган мулоқот жараёнида ўқувчилар бу ишни қилганларидан пушаймон эканлигини айтиб кечирим сўрашди.
"Ота-оналар ҳам болаларни бундан кейин қаттиқ назорат остига олишларини билдирди. Мактаб маъмурияти ва туман Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мутасаддиларига С.М ва М.И.га нисбатан қонун доирасида тегишли чора кўриш топширилди", - дейилади хабарда.
730views0replies
0

Комментарии