• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 13 сентября 2023

Италияда бўлиб ўтган Бутунжаҳон спорт ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси 1 ўринни эгаллади

Қўл жанги спорт тури бўйича 10 та вазн тоифасида бўлиб ўтган жанглардан 6 та вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари олтин медалларни қўлга киритишди.

396
0
t.me/fedrpo

Жорий йилнинг 5-10 сентябрь кунлари Италияда Бутунжаҳон спорт ўйинлари бўлиб ўтди ва ушбу халқаро мусобақада 30 та спорт туридан 6000 га яқин спортчилар иштирок этишди.

Халқаро спорт ўйинларига илк маротаба киритилган қўл жанги спорт тури бўйича 10 та вазн тоифасида бўлиб ўтган жанглардан 6 та вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари олтин медалларни қўлга киритишди. Шунингдек, ярим контакт (semikontact) йўналишида ҳам 1 та олтин, 1 та кумуш медаллар қўлга киритилиб, жами 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида фахрли 1 ўринни қўлга киритишди. Бу ҳақда Қўл жанги федерацияси Ахборот хизмати хабар берди.

Олтин медалларни қўлга киритган аёл спортчилар:

55 кг вазнда Норматова Гулжахон(МГ)
65 кг вазнда Полвонова Нилуфар (Самарқанд)
+70кг вазнда Жуманова Уғилой (ИИВ)

Олтин медални қўлга киритган эркак спортчилар:

65 кг вазнда Сатторов Хусниддин (МГ)
75 кг вазнда Юлдошев Далер (МВ)
80 кг вазнда Солижонов Жасур (ИИВ)

Шунингдек, ярим контакт (semikontact) йўналишида Маҳмудов Содиржон олтин медаль ва Иброхимов Нурилло кумуш медаль соҳибига айланишди.

396
0