Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонга 25 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчилари дарс бериш учун келди

АҚШ элчихонаси 10 ойлик ўқитиш, малака ошириш дастурларини бошлаш учун 25 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчиларини мамлакатга олиб келди.

1203views0replies
0

uz.usembassy.gov

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси шу ҳафтада маҳаллий ўқитувчилар билан биргаликда ўқувчи ва талабаларга бевосита дарс бериш мақсадида Ўзбекистон бўйлаб 10 ойлик ўқитиш, малака ошириш дастурларини бошлаш учун 25 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчиларини мамлакатга олиб келди. Бу ҳақда элчихона Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу гуруҳ таркибига мактабларнинг 10-синфидан то университет даражасигача бўлган босқичда маҳаллий инглиз тили ўқитувчилари билан биргаликда дарс берувчи америкалик 17 нафар инглиз тили ўқитувчиси ҳамда университет даражасида инглиз тили ўқитиш салоҳиятини оширадиган, бошқа тилларда сўзлашувчилар учун инглиз тили ўқитишга (TESOL) ихтисослашган 8 нафар тажрибали устоз (EL Felloows) киради.
Америкалик ўқитувчиларнинг 15 нафари АҚШ Давлат департаментининг Fulbrayt инглиз тили ўқитиш бўйича ёрдамчиси (ETA) дастурининг бир қисмидир, 2 нафари эса Ўзбекистонда инглиз тили ўқитишни давом эттириш мақсадида Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг "Инглиз тили ўргатувчи" дастурида аввал ҳам қатнашган ETA битирувчиларидир. Бу устозлар TESOL ёки тегишли соҳада магистр даражасига ва ўртача 10 йиллик ўқитувчилик тажрибасига эга.
25 нафар америкалик ўқитувчи Америка Қўшма Штатларининг турли бурчакларидан – Калифорниядан Флоридагача бўлган ҳудуддан келган бўлиб, улар Ўзбекистоннинг 11 та вилоятида инглиз тили ўқитиш ва ўрганишни қўллаб-қувватлайди. Улар, шунингдек, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро англашувни мустаҳкамлаш ҳамда инглиз тилини чет тили сифатида ўқитиш (TEFL) бўйича замонавий илғор тажрибаларни намойиш этиш орқали Қўшма Штатларнинг маданият элчилари сифатида ҳам хизмат қилади.
1203views0replies
0

Комментарии