Поиск
RUUZ

Культура

Икки вилоятда IV-VIII асрларга оид тарихий ёдгорликларга қарийб 300 млн сўм зиён етказилди

Фуқаролар ўзбошимчалик билан мазкур ёдгорликларда бузиш ишларини олиб бораётган вақт тўхтатиб қолинган.

154views0replies
0

Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабарига кўра, тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш бўйича назорат тадбирлари ўтказилган.
Тадбир давомида Самарқанд вилояти Иштихон туманида жойлашган IV-VIII асрларга оид "Номсизтепа-3" археология ёдгорлигини 9,6 м2 қисми фуқаро О.Т. томонидан ўзбошимчалик билан бузиш ҳаракатлари бошлангани аниқланган. Ўз вақтида тўхтатиб қолиниши натижасида ушбу тарихий ёдгорликнинг 652 м2 майдони сақлаб қолинган.
Қолаверса, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган илк ўрта асрларга оид "Қўшқўрғонтепа" археологик ёдгорлигини 7,4 м2 тупроқ қисми маҳаллий фуқаролар томонидан ноқонуний равишда кесиб олиш ҳаракатлари бошлангани маълум бўлган. Мазкур объектнинг 492 м2 майдони сақлаб қолинган.
Таъкидланишича, ёдгорликларга жами 288 млн сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
154views0replies
0

Комментарии