Parkent Plaza йирик лойиҳаси қурилишининг якуний учинчи босқичида 18 метрдан ортиқ ўлчамдаги Тошкентнинг энг йирик ўйингоҳи очилиши маросими бўлиб ўтди.
Туркиянинг PARK KENT компанияси томонидан тақдим этилган 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган ўйин мажмуаси ўзининг замонавий кўриниши, кўп қирралилиги ва хавфсизлиги билан ажралиб туради.
FDG тижорат директори Сергей Потапов нима учун компания айнан турк ишлаб чиқарувчисини танлаганини сўзлаб берди.
“Болалар ва спорт майдончалари учун жиҳозларни танлашда биз учун биринчи навбатда уларнинг функционаллиги муҳим аҳамиятга эди. Болалар учун ўйингоҳда ўйнаш қизиқарли бўлиши, бу вақт мобайнида эса катталар очиқ ҳавода спорт билан тўлақонли шуғулланиш имкониятига эга бўлишлари керак. Бу бизнинг биринчи талабимиз эди.
Иккинчи талабимиз – узоқ муддатга чидамлилик бўлиб, ўрнатиладиган конструкциялар қанчалик ишончли бўлишини баҳолаш учун барча потенциал етказиб берувчиларга қайси манзилларда улар ўрнатган ўйингоҳлардан бир йилдан ортиқ вақт давомида фойдаланиб келинаётгани тўғрисида бир хил савол бердик. Бизга маълум қилинган манзилларга ташриф буюриб, у ердаги ўйингоҳларнинг қайси бири соз ҳолатда-ю, қайси бири таъмирталаб аҳволда экани билан танишдик. 10 дан ортиқ номзодларнинг маҳсулотларини кўриб чиқиб, биз турк ишлаб чиқарувчиси PARK KENT'ни танладик”, – дейди Сергей Потапов.
Бундан ташқари, турар-жой мажмуаси ҳудудида мазкур ишлаб чиқарувчининг кўп функцияли машғулотлар зонаси (Workout zone) тақдим этилган. Workout zone'дан спорт мажмуаси ўрнида фойдаланиш мумкин бўлиб, унда шу ҳудудда яшовчи ҳар бир инсон тўлақонли шуғулланиш имкониятига эгадир. Шундай қилиб, Parkent Plaza турар-жой мажмуаси ҳудудида умумий майдони 1 760 кв.м бўлган болалар ва катталар учун иккита илғор мажмуа ташкил этилди.
PARK KENT компаниясининг вакили ва Ўзбекистондаги бошқарувчи директори Алишер Ибодуллаевнинг сўзларига кўра, компания ўйин майдончалари ва фитнес зоналари дунёси ҳақидаги тасаввурни ўзгартириш мақсадида ташкил этилган. Маҳсулотларининг сифати ва ишончлилиги туфайли у қисқа вақт ичида Туркия ва Европада етакчи ишлаб чиқарувчига айланди.
“Биз ишлаб чиқаришда юқори сифатли материаллардан фойдаланамиз. Масалан, пластмасса буюмлар учун хом ашёларни биз Испаниядан оламиз, металл рамкалар эса чанг бўёқ билан бўялади. Мазкур усул ускунани бизнинг об-ҳаво шароитимизга чидамлилигини таъминлайди”, – деди Алишер Ибодуллаев.
Parkent Plaza турар-жой мажмуасининг “ҳамма нарса қўл остида” концепцияси фаровон ҳаёт учун барча зарур инфратузилманинг мавжудлигини назарда тутади: турар жойга ёнма-ён жойлашган тижорат бинолари, транспорт ҳаракати учун қулай йўл, қўриқланадиган ер ости автотураргоҳи, автоматик суғориш ва ландшафт ёритгичлари билан жиҳозланган яшил ободонлаштириш ҳудуди. Шунингдек, қурилишнинг сўнгги босқичи тугашидан олдин бу ерда 30 дан ортиқ ташқи ва ички видеокузатув камералари ўрнатилади.
Реклама ҳуқуқи асосида