Тошкентда йўловчи автобуси йўлдаги қувурга тушиб кетиб шикастлангани акс этган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 21:35 атрофида, "12-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги "King Long" русумли 131-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.А. бошқарувидаги автобус Янгиҳаёт тумани, Сергели 1-мавзеси, Изумруд ресторани қаршисида, йўлнинг қатнов қисмида жойлашган қудуқнинг атрофи чўкиши оқибатида чуқурлик ҳосил бўлган ва автобуснинг ўрта ғилдираклари қудуққа тушиб кетиши натижасида, маҳкамланган қудуқ қопқоғи автобуснинг уланган таг ва ўрта қисми(гармошка)га шикаст етказган.

Мазкур ҳодиса натижасида автобусдаги йўловчиларга зарар етмаган. "King Long" техник шикастланган.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилди, дейилади хабарда.