Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонлик оғир атлет жаҳон чемпионатида даст кўтаришда олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчи икки кураш ҳисобида 352 кг билан бронза медални қўлга киритди.

92views0replies
0

t.me/OlympicUz

Саудия Арабистонида оғир атлетика бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Муҳаммадқодир Тоштемиров яна бир медалга сазовор бўлди, дея хабар бермоқда МОҚ Ахборот хизмати.
Унга кўра, -81 кг вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик спортчи икки кураш ҳисобида 352 кг билан бронза медални қўлга киритди.
Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтаришда 164 кг билан олтин медалга эга чиққан эди. Силтаб кўтаришдаги 188 кг унга мазкур йўналишда медаль тақдим қилмаган бўлса ҳам, якунда учинчи ўринни эгаллашига катта замин яратди.
Оскар Мартинес (Италия) - 356 (163+193) кг
Раҳмат Абдуллоҳ (Индонезия) - 354 (145+209) кг
Муҳаммадқодир Тоштемиров (Ўзбекистон) - 352 (164+188) кг
92views0replies
0

Комментарии