Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда дарахтларга шафқатсиз муносабатда бўлган тадбиркор қарийб 250 млн сўм жаримага тортилди

Қурилиш ҳудудидаги 10 туп дарахтлар ўсишдан тўхтайдиган даражада шикастлантирилганлиги аниқланган.

60views0replies
0

Коллаж UzNews.uz

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабарига кўра, пойтахтда қурилиш олиб бораётган "ASCENDANT GROUP" МЧЖ дарахт ва буталарга шикаст етказиш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилиб, қурилиш майдонидаги жами 30 туп дарахт хатловдан ўтказилган. Бироқ қурилиш ишларини олиб бориш жараёнида қонун бузилиши ҳолатига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, ҳудуддаги 3 туп ўрик, 2 туп гилос, 1 туп хурмо дарахтлари ҳамда 3 туп чинор, 1 туп шумтол дарахтларининг ўсишдан тўхтайдиган даражада шикастлантирилганлиги маълум бўлган.
Оқибатда табиатга етказилган зарар 248 млн 94 минг сўмни ташкил этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Прокуратура органларига тақдим этилган. 
60views0replies
0

Комментарии