Қорақалпоғистон Республикаси Экология вазирлиги ва “Falcon hunting solutions” компанияси томонидан 1002 та йўрға тувалоқ қуши Қўнғирот туманидаги "Борса-келмас" ва "Жаслиқ" ҳудудларига қўйиб юборилган. Бу ҳақда Экология вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, тувалоқ йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш ҳисобланиб, Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда халқаро Қизил китобга киритилган.
Маълумот ўрнида, Қорақалпоғистон Республикасида 2017 йилдан бугунга қадар, жами 15 минг 753 бош йўрға тувалоқ табиатга учирилган.