Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон ТИВ Тоғли Қорабоғдаги президентлик сайловига муносабат билдирди

Ўзбекистон Қорабоғда ўтказилган президент сайловларини тан олмади.

326views0replies
0

ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёноти Тоғли Қорабоғдаги президентлик сайлови бўйича баёнот берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон дўст Озарбайжоннинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди. Унинг ички ишларига ҳар қандай аралашувни қоралайди ва 2023 йил 9 сентябрь куни Қорабоғда ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди.
Эслатиб ўтамиз, тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасида президентлик сайлови ўтказилганди. Унда Самвел Шахраманян сайловдаги ягона номзод бўлди ва унга 23 депутатдан 22 нафари овоз берди.
Шунингдек, Озарбайжон ТИВ Тоғли Қорабоғдаги президентлик сайловини "Озарбайжоннинг конституцияси ва қонунлари, халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойилларини қўпол равишда бузиш” деб атади.
326views0replies
0

Комментарии