Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Гонконгни ҳам янчиб ташлади

Тимур Кападзе шогирдлари Осиё кубоги саралаш босқичи 2-турида Гонконгга жавобсиз 10 та гол урди.

119views0replies
0

Ufa.uz

Бугун, 9 сентябрь куни Тошкентдаги "ЖАР" стадионида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё кубоги саралаш босқичининг иккинчи турида Гонконг ОТЖга қарши баҳс олиб борди. Ушбу баҳсда ўзбекистонлик футболчилар рақиб дарвозасига жавобсиз 10 гол киритиб ғалаба қозонди.
Ушбу ўйинда киритилган голларга Ҳусайн Норчаев (3 та),  Аббос Файзуллаев, Алишер Одилов, Умарали Раҳмоналиев, Ман Йип Чеук (авто гол), Улуғбек Ҳошимов (3 та)лар муаллифлик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси навбатдаги баҳсни 12 сентябрь куни Эрон Олимпия терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув "ЖАР" стадионида соат 19:00 да бошланади.
119views0replies
0

Комментарии