Поиск
RUUZ

Назначения

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига янги ректор тайинланди

Самарқанд давлат чет тиллари институтининг ректори Тошкентга келди.

2301views0replies
0

t.me/eduuz

Тўхтасинов Илҳомжон Мадаминович Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Шу кунгача Илҳомжон Тўхтасинов Самарқанд давлат чет тиллари институтининг ректори лавозимида ишлаб келаётганди.
Шунингдек, Қаршибоев Жаҳонгир Ҳазратқулович Гулистон давлат педагогика инситути ректори этиб тайинланди.
Ж. Ҳ. Қаршибоев 1980 йилда туғилган, тайинловга қадар Гулистон давлат педагогика институтида ўқув ишлари бўйича проректор ва бошқа турли масъул лавозимларда фаолият юритган. Биология фанлари доктори, доцент.
2301views0replies
0

Комментарии