Поиск
RUUZ

Криминал

ДХХ Қирғизистон ва Тожикистондан олиб келинган 19 кг "гашиш" савдосига чек қўйди — видео

Наманган ва Тошкент вилоятларида яшовчи шахслар гиёҳвандлик моддаларини яшаш хонадонида хуфиёна тарзда сақлаб келган.

70views0replies
0

ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ва ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Жумладан, Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадонида Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган 9 кг 766 гр "гашиш" моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Шунингдек, Андижон – Наманган йўналишида ҳаракатланаётган, Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина Уйчи тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилган.
Натижада унинг салон қисмида Қирғиз Республикасидан олиб келинган 1 кг 379 гр "гашиш" моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Бундан ташқари, Тошкент вилоятининг Пискент туманида ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилиб, хуфия жойга яшириб кетилган 8 кг "гашиш" моддасини қабул қилиб олган вақтларида Фарғона вилоятида яшовчи 2 нафар шахс ушланган.
Қолаверса, Бекобод шаҳрида яшовчи фуқаро ушбу гиёҳвандлик воситасини муқаддам мазкур жойга қолдириб кетганлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.
Мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 246- ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
70views0replies
0

Комментарии