Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда 66 дан ортиқ турдаги ёввойи ҳайвонларни уйда сақлаш тақиқланди

Сақлаш тақиқланган ҳайвонлар рўйхатида ёввойи мушуклар, бўрилар, йўлбарслар, заҳарли илонлар ва бошқалар бор.

852views0replies
0

eco.gov.uz

Президент томонидан имзоланган қонун билан "ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартиш киритилди.
Унга кўра, аҳоли томонидан айрим турдаги ёввойи ҳайвонларнинг ярим эркин шароитларда, сунъий яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланади.
Мазкур ҳайвонларнинг рўйхати ҳамда уларни юридик шахслар (ташкилотлар) томонидан сақлаш тартиби Ҳукумат томонидан белгиланади.
Рўйхатга ёввойи ҳайвонларнинг 66 дан ортиқ турлари, жумладан, ҳашаротлар, балиқлар, заҳарли илонлар, айиқлар оиласининг барча кенжа турлари, йўлбарслар, тимсоҳлар, лочинлар, ёввойи мушуклар, бўрилар, шоқоллар, тулкилар, орангутанлар, шимпанзелар ва бошқа кўплаб ҳайвонлар киради.
852views0replies
0

Комментарии