Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда автобус йўл ёқасидаги столбага бориб урилди

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ва 5 нафар йўловчи тан жароҳати олган.

1611views0replies
0

t.me/tshtxuz

Тошкент шаҳрида электробус иштирокида ЙТҲ содир бўлганлиги ҳамда ушбу ЙТҲ натижасида тан жароҳат олган шахслар борлиги ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошшаҳартрансхизмат Ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 17:20 атрофида "1 Автобус саройи" филиали тасарруфидаги Yutоng русумли 13Т-сонли йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчи Г.И. бошқарувидаги автобус Бектемир тумани, Сувсоз даҳасидан Тошкент вокзали Ҳусайн Байқаро кўчаси Қуюв Механика заводи қаршисида бошқарувни ўнг томонга буриб, йўл ёқасида турган бетон столбага урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.
Мазкур ЙТҲда электробусдаги йўловчиларнинг 5 нафари ҳамда ҳайдовчи тан жароҳати олган ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.
Ҳозирда ушбу ЙТҲ бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
1611views0replies
0

Комментарии