Поиск
RUUZ

Экономика

Чет эл компаниялари Ўзбекистон аграр тармоғига қарийб 900 млн доллар инвестиция киритади

Самарқанддаги форумда аграр соҳасида қатор келишувлар имзоланди. 857 млн долларлик келишув тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш бўйича.

69views0replies
0

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Самарқандда ўтказилган Ўзбекистон агроозиқ-овқат инвестиция форумида 2 млрд долларга яқин келишувлар имзоланди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 8 сентябрь куни Ўзбекистон ҳукумати томонидан БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) техник кўмагида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, тадбирда қатнашган 26 та мамлакатдан келган 100 дан зиёд компаниялар вакиллари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги имкониятлари билан яқиндан танишиб, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга қизиқиш билдирди.
Форум якунига кўра, 1,88 млрд АҚШ долларига тенг келишувлар имзоланди. Хусусан, мамлакат аграр тармоғига тўғридан-тўғри инвестициялар киритишни назарда тутувчи 24 та лойиҳа бўйича келишувга эришилди, уларнинг умумий қиймати 857,3 млн АҚШ долларини ташкил қилди.
Бундан ташқари, 14 та лойиҳа учун жами 707,5 млн АҚШ долларига тенг грантлар ва халқаро молия институтлари маблағларини жалб этишга келишиб олинди. Шунингдек, 319,2 млн АҚШ долларига тенг савдо келишувлари имзоланди.
69views0replies
0

Комментарии