• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 8 сентября 2023

Дам олиш кунлари булутли об-ҳаво, аммо +37 даражагача ҳарорат бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар келаётган шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

314
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ҳаво ҳарорати +27...+32 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +35...+37 даражагача бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари ҳудуднинг катта қисмида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати шанба куни +30...+35 даража, якшанба куни +32...+37 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +39 даражагача бўлади.

Дам олиш кунлари шимолий-ғарбий ҳудудларда об-ҳаво ёмонлашиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг шимолида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +22...+27 даражагача пасаяди.

Пойтахтда 8 сентябрда булутли бўлади, баъзида ҳаво булутлардан очилади, куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +30...+32 даража бўлади.

Дам олиш кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат шанба куни +30...+32 даража, якшанба куни +35...+37 даражагача бўлади.

314
0