Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада қарийб 5,5 млрд сўмлик табиий газ талон-торож қилинди

Ушбу ҳажмдаги табиий газ 27 минг 700 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг бўлган.

117views0replies
0

Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Фарғона вилояти Олтиариқ туманида жойлашган "Н.И.Б" МЧЖ табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.
Аниқланишича, ушбу МЧЖга қарашли 46-сонли АГТКШда газ сарфини ўлчаш комплексига ўрнатилган «торайтирувчи» қурилманинг кириш-чиқиш қисмидаги газ жўмракларига давлатлараро стандарт талаблари (ГОСТ 8.586-2005)га зид равишда «прокладка» ўрнатилганлиги маълум бўлган.
Мазкур ноқонуний ҳолат натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 5 млрд 542 млн сўм (5 млн 542 минг метр куб)ни ташкил этган.
Таъкидланишича, ушбу ҳажмдаги табиий газ 27 минг 700 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга юборилган.
117views0replies
0

Комментарии