Поиск
RUUZ

Криминал

Сурияда халқаро террорчилик гуруҳини ташкил қилган ўзбекистонлик жанговар ҳаракатлар вақтида вафот этди

2013 йилда ЖКнинг тегишли моддаси билан унга нисбатан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирув эълон қилинган эди.

469views0replies
0

Видеодан кадр

2009-2010 йилларда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида "Жиҳодчилар жамоати"ни ташкил қилиб унга бошчилик қилган ҳамда қидирувда бўлган Бабамуратов Улуғбек Абдурасулович Сурияда жанговар ҳаракатлар чоғида вафот этганлиги тўғрисида тезкор маълумот олинди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати.
2011 йилда жамоат аъзоларининг кўпчилиги ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинганидан сўнг, унинг бошқа аъзоларига нисбатан қидирув эълон қилинган. Ушбу вазиятда Россияда бўлган "Термиз жамоати" аъзолари Туркияга қочиб кетишган. 2013 йилнинг май ойида Улуғбек Бабамуратов Сурияда "Катибатул Имом ал-Бухори" халқаро террорчилик ташкилотини ташкил қилган. Унга нисбатан 2013 йил ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ЖКнинг 244-2-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Ҳозирда Бабамуратов Улуғбек Сурияда жанговар ҳаракатлар вақтида вафот этганлиги ҳақида маълумот олинди.
469views0replies
0

Комментарии