Поиск
RUUZ

Общество

Катта миқдорда фирибгарлик қилиб, халқаро қидирувдаги икки жиноятчи Тошкентга олиб келинди

Тошкент ва Абу-Даби интерполи ҳамкорлигида жиноятчилар БААда қўлга олинди.

248views0replies
0

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабарига кўра, Тошкент ва Абу-Даби шаҳарлари миллий марказий бюролари ўртасида ўтказилган тадбирлар ва аввал икки томонлама учрашувларда эришилган келишувларга асосан катта миқёсдаги фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга эълон қилинган жиноятчиларни топшириш ишлари амалга оширилди.
Шу тариқа, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида аниқланган жиноятчиларнинг изига тушишга муваффақ бўлишди.
Қидирувдаги аёл Тошкентга етказилиши мақсадида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилди.
248views0replies
0

Комментарии