Бугун, 6 сентябрь куни Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси "ЖАР" стадионида Осиё кубоги саралаш босқичининг илк турида Афғонистон Олимпия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Тимур Кападзе шогирдлари ушбу учрашувда рақибларини йирик 8:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Қизиқарли кечган баҳсда киритилган голларга Жасур Жалолиддинов (2 та), Алибек Давронов, Ҳусайн Норчаев (3 та), Алишер Одилов ва Муҳаммадқодир Ҳамралиев муаллифлик қилишди. Рақиб жамоадан эса Ҳусайн Замани Владимир Назаров қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди.
Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни Тимур Кападзе шогирдлари Гонконг Олимпия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув "ЖАР" стадионида соат 19:00 да бошланади.




























