Поиск
RUUZ

Криминал

Афғонистон орқали Тожикистонга террорчилар бостириб кирди — фото

Тожикистон махсус кучлари томонидан аксилтеррор операцияси натижасида жангарилар гуруҳининг 3 нафар аъзоси йўқ қилинди.

294views0replies
0

khovar.tj

Жорий йил 29 августдан 30 августга ўтар кечаси Тожикистон ҳудудида давлат Мустақиллиги куни арафасида тожик-афғон чегарасини бузиб, Тожикистон ҳудудига кириб келган уч нафар террорчи республика махсус хизматлари томонидан йўқ қилинди, дея хабар бермоқда "Ховар" нашри Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб.
Мазкур ҳолат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан ўз вақтида аниқланиб, ҳодиса содир бўлган жойга "антитеррор"нинг махсус гуруҳи етиб борган. Террорчиларнинг жойлашуви ва ҳаракатланиш йўллари кузатувга олиниб, қуршовга олинди.
Кеча, 5 сентябрь куни эрталаб Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг аксилтеррор гуруҳи жангарилар турган жойни ўраб олди ва улардан қуролларини ташлаб, таслим бўлишни қатъий талаб қилди.
Террорчилар махсус кучларнинг талабини бажармади ва уларга қарши қуроллардан ўқ узди. Шундан сўнг, аксилтеррор операцияси натижасида террорчилик гуруҳининг 3 нафар аъзоси йўқ қилинди.
Аниқланишича, террорчилар ўзларида бўлган қурол-яроғдан ташқари қўшни давлатдан ҳам олиб келган қуроллар билан террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш учун катта партиядаги қурол-яроғ, ҳарбий ўқ-дорилар ва портловчи моддалар, пул ва алоқа воситаларини жойлаштирган.
Аввалроқ мазкур террорчилик гуруҳи аъзоларига нисбатан 401-модда 1-қисми (Тожикистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни бошқа давлатларнинг ҳудудидаги қуролли қисмларда, қуролли можароларда ёки ҳарбий ҳаракатларда ноқонуний жалб қилиш ва иштирок этиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган эди.
Бу "Ансорулло" террорчилик гуруҳи аъзоларининг Тожикистондаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган биринчи уринишлари эмас. Аввалроқ, жорий йилнинг 26 апрель куни ушбу ташкилотнинг 2 нафар аъзоси террорчилик ҳаракатини амалга ошириш мақсадида Ванч туманининг Дашти Язғулом участкасида Тожикистон ва Афғонистон давлат чегараси чизиғини ноқонуний кесиб ўтган. Аксилтеррор операцияси натижасида террорчилар зарарсизлантирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
294views0replies
0

Комментарии