Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада 25 ёшли йигитни ўлдирган шахс қарийб 3 ойда ушланди

Гумонланувчи марҳум билан ўзаро гап талашиб, уни пичоқлаб қўйган.

473views0replies
0

Аввалроқ, жанжал оқибатида 25 ёшли йигит вафот этганлиги ва ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 июнь куни соат 21:00 атрофида О.З. ўртоқлари билан Данғара туманидаги "Марокаш" номли чойхонада ўтирган вақтида, 1998 йилда Қўқон шаҳрида туғилган Ж.У. бир нечта ўртоқлари билан чойхонага келиб, фуқаро О.З.ни ўзлари турган жойга чақириб, ўзаро гап талашиб жанжаллашган. Натижада ёнида бўлган ўткир тиғли жисм билан О.З.нинг ўнг кўкрак қафасига уриб, тан жароҳати етказган.
Оқибатда О.З. олган тан жароҳати сабаб ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондор Ж.У.га нисбатан қидирув эълон қилинган эди.
Орадан қарийб 3 ой вақт ўтиб, махсус-профилактик тадбирлари доирасида Ж.У. қўлга олинган. Вилоят ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, ҳозирда унга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
473views0replies
0

Комментарии