Поиск
RUUZ

Общество

Пойтахтнинг Олмазор туманида дарахтларга қасддан суиқасд қилинди — видео

Қайд этилишича, номаълум кимсалар томонидан дарахтларнинг туби тешилиб, қуритадиган суюқлиқлар қуйилган.

144views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкентнинг Олмазор тумани Чилтўғон (Тахтапул) маҳалласида дарахтлар дрель ёрдамида кесиб кетилди. Бу ҳақда табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев маълум қилди.
Қайд этилишича, дарахтларнинг қуритилиши натижасида табиатга етказилган зарар миқдори 534 млн сўмни ташкил этмоқда. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 198-моддаси (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) 3-қими билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Кесишнинг имкони бўлмагач, атроф ўралиб, кўздан пана ҳолда дарахтларнинг туби тешилиб, дарахтни қуритадиган суюқлиқлар қуйилган. Буни дарахтларга қарши суиқасд дейиш мумкин", - дея ёзади Кушербаев.
144views0replies
0

Комментарии