Поиск
RUUZ

Общество

Жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланади

Депутатлар фуқароларнинг шахсини аниқлаш имконини бермайдиган кийим кийганлик учун маъмурий жавобгарликни белгиловчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

710views0replies
0

UzNews.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.
Қонун лойиҳасида жамоат жойларида фуқароларнинг шахсини аниқлаш имконини бермайдиган даражада юзни тўсган ҳолда бўлганлик учун маъмурий жавобгарлик чораси киритилмоқда.
Депутатларнинг таъкидлашича, мазкур чора-тадбирлар жамоат тартибини сақлаш, хусусан, "Хавфсиз шаҳар" концепцияси доирасида амалга оширилаётган ахборот дастурларини таъминлаш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган.
Жавобгарликни истисно қилувчи ҳолат сифатида тиббий кўрсатма асосида ёки меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолатларда ёхуд йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош-кийимда ёки спорт ва маданий тадбирлар пайтида уларнинг иштирокчилари томонидан, шунингдек, қонунчиликда рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ҳолати белгиланмоқда.
710views0replies
0

Комментарии