Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда халқаро тўлов хизматларига ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган — МБ

Марказий банк тўлов ташкилотларига трансчегаравий пул ўтказмалари ва тўловлар чеклангани ҳолатини тушунтирди.

97views0replies
0

UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда тўлов ташкилотлари учун трансчегаравий пул ўтказмаларига доир чекловлар ўрнатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Марказий банк ҳолат юзасидан тушунтириш берди.
Қайд этилишича, “BRIO GROUP” МЧЖ тўлов ташкилоти томонидан ички назорат қоидаларининг талаблари яъни, олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларни акс эттирмасдан ва ушбу турдаги халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган зарурий чоралар кўрилмаган.
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, резидент юридик шахсларга чет элда ҳисобварақлар очиш ва ундаги валюта маблағларини тасарруф этиш Ўзбекистон президенти ёки ҳукуматининг қарорлари доирасида амалга оширилиши мумкин.
Бироқ, амалиётда “BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилоти хорижий банкда ҳисобварақ очиб, мазкур банк ҳисобварағи орқали юқоридаги қонун талабларига зид равишда амалиётлар ўтказган.
"Тўлов ташкилотлари ўз мижозларининг тўловларини чет элдаги бенефициарга етказиб бериш амалиётларини ташқи савдо операцияси сифатида таснифлаб, қабул қилинган маблағларни бошқа валюталарга айирбошлашлари, шунингдек, трансчегаравий ва давлатлараро транзит ташкилоти сифатидаги операцияларда иштирок этишлари қонунчиликка мувофиқ эмас", - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда халқаро тўлов хизматлари ва трансчегаравий пул ўтказмалари, шунингдек, халқаро онлайн хизматларга тўловлар бўйича ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган бўлиб, тижорат банкларининг платформалари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.
97views0replies
0

Комментарии