Поиск
RUUZ

Криминал

Қорақалпоғистонда 13 ёшли қўшни қизни зўрлаган шахс ушланди

Гумонланувчи вояга етмаган қўшнисини қўрқитиш ва зўрлик ишлатиш орқали номусига теккан.

719views0replies
0

t.me/qrprokuratura

Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида 13 яшар қизнинг номусига тегилганлиги айтилган видеомурожаат ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси Ахборот хизмати хабар берди.
Элликқалъа тумани "Амиробод" ОФЙда яшовчи фуқаро М.З. 2023 йил 30 август куни туман ИИБга мурожаат қилиб, 2010 йилда туғилган вояга етмаган невараси Т.С.ни қўшниси З.Ш. қўрқитиш ва зўрлик ишлатиш орқали номусига текканлиги сабабли, З.Ш.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат Республика прокурори томонидан жойида ўрганилиб, суд-тиббиёт экспертизасининг 2023 йил 5 сентябрь кунги хулосаси, терговга қадар текширувда тўпланган иш ҳужжатлари инобатга олиниб, гумон қилинувчи З.Ш.га нисбатан ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланди.
Терговнинг ҳар томонлама тўла ва холисона ўтказилиши Қорақалпоғистон Республикаси прокурори томонидан назоратга олинди.
719views0replies
0

Комментарии