Поиск
RUUZ

Общество

Пойтахтнинг 3 та туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади

Газ таъминоти тизимида туманларининг баъзи маҳалла ва кўчаларида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.

285views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 5 сентябрь куни куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтнинг Сергели, Олмазор ва Миробод туманларида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши сабабли ушбу туманларининг баъзи маҳалла ва кўчаларда гача газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Миробод туманида 10:00 дан 17:00 гача:
— "Банокатий" маҳалласи;
— "Корзинка" супермаркети.
Сергели туманида 11:00 дан 16:00 гача:
— "Нўғойқўрғон" маҳалласининг Саъдий кўчаси;
— "Номданак" маҳалласининг Файзли, Зиёкор 2-тор кўчалари;
— ушбу маҳаллаларда жойлашган 2 та улгуржи истеъмолчи.
Олмазор туманининг маҳаллаларида 11:00 дан 17:00 гача:
— "Аҳил";
— "Янги Тошкент";
— "Пахта";
— "Мойариқ";
— "Ғани Аъзамов";
— "Гуручариқ".
285views0replies
0

Комментарии