Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев оламдан кўз юмди. Бу ҳақда "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хабар берди.
Шерали Жўраев 1947 йил 12 апрелда Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилган. Жўраев 1972 йил Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. 1976 йил Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини якунлаган.
Унга 1987 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони, 1991 йилда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти, 2018 йилда эса Тожикистон халқ артисти унвони берилган.
2022 йилнинг 12 апрелида Президент фармонига биноан Жўраев ўзининг 75 йиллик юбилейида "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан ҳам тақдирланган.
Жўраевнинг қўшиқлари ўзбеклар орасида яхши танилган.