Халқаро аккредитациядан ўтган университет – STARS International University абитуриентлар ва мактабнинг 10-11 синф ўқувчиларини Британиянинг халқаро академик малакаси Level 3 International Foundation Diploma for Higher Education Studies (L3IFDHES) бўйича ўқишга таклиф қилади.
L3IFDHES – Ўзбекистонда Британиянинг халқаро академик малакаси (бакалавргача бўлган даража) бўлиб, Буюк Британия ҳукумати томонидан тартибга солинади ва ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси давлат таълим органлари томонидан аккредитациядан ўтган.
Ушбу халқаро квалификация Ўзбекистонда STARS International University томонидан тақдим этилади ҳамда қуйидаги ноёб афзалликларни ўз ичига олади:
- Буюк Британия ҳукумати томонидан тақдим этиладиган расмий тан олинган халқаро пре-бакалавр дипломи;
- L3IFDHES халқаро дипломи 2-босқич учун ҳам Ўзбекистон, ҳам дунёнинг нуфузли халқаро университетларига тўғридан-тўғри кириш имтиҳонларисиз кириш имкониятини беради;
- Дунёнинг аксарият университетларидаги International Foundation Year учун кучли муқобил бўла олади;
- Тиббиёт, юриспруденция, бизнес, муҳандислик, ахборот технологиялари, дизайн ва мода, филология, нанотехнология, аэрокосмик муҳандислик, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, машинасозлик, дипломатия, санъат, нефть ва газ ва бошқа кўплаб йўналишлар бўйича бакалаврнинг асосий босқичига тайёрлайдиган Ўзбекистондаги халқаро академик дастур.
Расмий имтиҳонлар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади, лекин тўғридан-тўғри Буюк Британиянинг Манчестер шаҳридаги Буюк Британия ҳукумати қарори асосида баҳоланади.
Таълимнинг умумий давомийлиги инглиз тилини билиш даражасига қараб 9 ойдан 12 ойгача бўлган даврни қамраб олади. Инглиз тили билим даражасининг минимал талаби – beginner.
Таълим шакли: кундузги ва масофавий-сиртқи.
Ўтган 2 йил ичида Ўзбекистоннинг халқаро олий ўқув юртларида ва хорижда 2-босқичдан бошлаб ўқишни давом эттираётган 200 дан ортиқ муваффақиятли малака битирувчиларидан ўрнак олинг.
Жойлар сони чекланган. Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: stars.university/uz/admission.
Қабул комиссияси билан боғланиш учун халқаро бўлим вакилларига мурожаат қилинг: +998770120990, +998781291919.
Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчаси, 2.
Реклама ҳуқуқи асосида