Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалидаги ҳодиса оқибатида жабрланганлар сони 6 нафар экани маълум бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz'га хабар берди.
Қайд этилишича, университет зали шифт қисмига ўрнатилган темир бетон плитаси қулаб тушганлиги оқибатида 6 нафар талаба қиз тан жароҳати олган.
Ҳозирда бинонинг қурилиши ҳамда мукаммал таъмирланиши ҳолати мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда