Поиск
RUUZ

Криминал

Бир ойда истеъмолчилар томонидан 46 млрд сўмдан ортиқ табиий газ ва электр энергияси талон-торож қилинди

Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида кузатилган.

120views0replies
0

t.me/Energoinspeksiya

Жорий йилнинг август ойида 785 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди, дея хабар бермоқда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Ахборот хизмати.
Бунда 29 млн 104 минг метр куб табиий газ (26 млрд 297 млн сўм) ва 38,9 млн кВт⋅соат электр энергияси (19 млрд 932 млн сўм) талон-торож қилиниши натижасида тизимга келтирилган 46 млрд 229 млн сўм зарар ундиришга қаратилди.
Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
120views0replies
0

Комментарии