Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқанд давлат университетининг Қаттақўрғон шаҳридаги филиалида фаоллар зали шифт плитаси қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. UzNews.uz мухбири ҳолат юзасидан маълумот олиш мақсадида вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати билан боғланди.
Унинг айтишича, ҳодиса ҳақиқатда содир бўлган.
"Аслида бу ҳолат юзасидан баёнот бериш бизнинг ишимиз эмас. Буни ФВБ бериши керак. Мен улар билан гаплшдим. Бир нечта 1-курс қиз енгил тан жароҳати олган. Улардан бири шифохонада", - дейди ҳокимлик матбуот котиби.
Айни дамда ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Вилоят ФВБ билан боғланишга уриниб кўрилди. Аммо, боғланишнинг имкони бўлмади.