Payme компанияси ўз фойдаланувчилари ва ONA жамоат фонди билан ҳамкорликда Payme Mahalla платформасининг иккита янги миссиясини муваффақиятли якунлади. Ушбу фаоллик натижасида Ўзбекистоннинг турли чеккаларида таълим олувчи ўқувчиларга мактаб сумкалари, ўқув анжомлари ва спорт ускуналари етказилди.

Payme Mahalla – бу Payme иловасида тўловлар орқали тўпланган балларни сарфлаган ҳолда ижтимоий муҳим ташаббусларни қўллаб-қувватлаш имконидир. Лойиҳада иштирок этган ҳар бир фойдаланувчи муҳим масалаларга ечим топишга ўз ҳиссасини қўшиши ва атрофдагиларга ёрдам қўлини чўзиши мумкин.

Биринчи миссия Наманган вилоятидаги учта мактабни спорт ускуналари билан таъминлашга қаратилди. Якунда 3000 мингдан зиёд ўқувчи спорт билан шуғулланиши учун мактабларга коптоклар, баскетбол, волейбол ва стол тенниси тўпламлари, шунингдек, гимнастика ускуналари совға қилинди.

Иккинчи миссия доирасида иштирокчилар Хоразм, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси мактабларига рюкзаклар ва ўқув анжомлари туҳфа қилишди. Ушбу ташаббус натижасида ўқувчилар янги ўқув йили бошланиши олдидан барча керакли материалларга эга бўлишди.


Payme Mahalla – бу бизнес томонидан ижтимоий масъулият намойиш этилишига яққол мисол. Компания ва унинг фойдаланувчилари хайрия лойиҳаларида фаол иштирок этиб, Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларида таълим олаётган болалар учун янги имкониятлар яратишга интилиб келади.

Payme нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлинг, янгиликларни кузатиб боринг ва Payme Mahalla платформасининг янги миссияларида иштирок этинг.
Payme иловасини iOS ва Android тизимларига юклаб олинг.
Instagram: @payme.uz
Facebook: fb.com/payme.uz
Telegram: t.me/payme_uz
Реклама ҳуқуқи асосида