Поиск
RUUZ

Погода

Ушбу ҳафта Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +29 даража бўлади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

104views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кун давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, шарқий ҳудудларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсининг айрим жойларида куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +24...+27 даражани ташкил этади.
Ушбу ҳафтанинг охиригача Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади, фақат Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 8 сентябрь, жума куни республиканинг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади.
Ҳафтанинг биринчи ярмида айниқса кечаси ва эрталаб нисбатан салқин бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +10...+13 даража, кундуз кунлари +26...+29 даража бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат кечалари +15...+18 даражагача, кундуз кунлари +29...+32 даражагача кўтарилади.
Пойтахтда 5-8 сентябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. 7-8 сентябрь куни шамол тезлиги 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5 сентябрда кечаси +11...+13 даража, кундузи +25...+27 даража бўлади. 6-8 сентябрь куни кечаси +15...+18 даражагача, кундуз кунлари +29...+32 даражагача кўтарилади.
104views0replies
0

Комментарии