Поиск
RUUZ

Общество

Энди давлат хизматларидан жойига чақирган ҳолда фойдаланиш мумкин бўлади

Бу хизматга ариза бериш нархи БҲМнинг ярим бараваригача. Хизмат 1 октябрдан бошлаб амалга оширилади.

142views0replies
0

UzNews.uz

Ҳукумат қарори билан давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Давлат хизматлари Адлия вазирлигининг Алоқа марказига (Call-марказ) ёки унинг расмий веб-сайтига мурожаат қилиш орқали кўрсатилади. Call-марказ орқали сўровномалар соат 09:00 дан 18:00 гача иш вақти давомида қабул қилинади. Расмий веб-сайт орқали сутканинг исталган вақтида мурожаат қилиниши мумкин.
Давлат хизматларини кўрсатиш вақти Давлат хизматлари марказлари (ваколатли орган)нинг иш вақти доирасида белгиланади.
Call-марказ масъул ходими ариза берувчи номидан сўровномани тўлдиради ва сўровномадаги маълумотлар тасдиқлангандан сўнг ариза берувчига тўлов инвойсини юборади. Сўнг масъул ходим ариза берувчи билан телефон орқали боғланиб, сўровномада кўрсатилган жойга чиқади ҳамда махсус техник қурилмалар ёрдамида (планшет ёки компьютерга ўрнатилган дактилоскопия, принтер ва бошқалар) давлат хизматини кўрсатади ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юборади (сўровномада белгиланган муддатларда).
Давлат хизматларини жойига чиққан ҳолда кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланишга ариза юбориш учун Тошкент шаҳрида БҲМнинг 50 фоизи, вилоят марказларида БҲМнинг 40 фоизи, туман (шаҳар)ларда БҲМнинг 30 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилади.
Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
Регламент қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
— миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришга;
— Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картасини ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга;
— жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга.
Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш 2023 йил 1 октябрдан амалга оширилади.
142views0replies
0

Комментарии