• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 сентября 2023

Таэквондочи Улуғбек Рашитов Гран-при чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик спортчи бразилиялик рақиби устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.

446
0
worldtaekwondo.org

Париж шаҳрида ўтаётган таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи кунида -68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Улуғбек Рашитов муросасиз кечган финал жангида бразилиялик Эдивак Понтес устидан ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Рашитов бу билан кетма-кет икки бор Гран-при турнирида ғалаба қозонган илк ўзбек таэквондочисига айланди.

446
0