Поиск
RUUZ

Общество

Икки ой олдин 3 йилга қамалган Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими озод қилинди

Унга берилган қамоқ жазоси жарима жазосига алмаштирилди.

257views0replies
0

xorazm.uz

Жорий йилнинг июль ойида Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаев ер бериш билан боғлиқ жиноятда айбланиб, 3 йилга қамалгани ҳақида хабар бергандик.
Олий суднинг UzNews.uz'га хабар беришича, ҳоким жорий йилнинг 29 август куни озодликка чиқарилган.
Қайд этилишича, Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судланган Абдуллаевнинг адвокатлари томонидан асоссиз судлангани ва унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги сабабли унга нисбатан оқлов ҳукми чиқариш ҳақидаги кассация шикоятлари ҳамда Хоразм вилоят прокурори томонидан айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги ва етказилган моддий зарар қопланганлигини инобатга олиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш ҳақида келтирган протест асосида кассация тартибида кўриб чиққан.
Олий суд кассация инстанциясининг 29 августдаги ажримига мувофиқ юқоридаги суд қарорлари ўзгартирилиб, собиқ ҳокимга БҲМнинг 500 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Шу тариқа, протест тўлиқ, шикоятлар эса қисман қаноатлантирилган ва ҳокимнинг жазони ижро этиш жойларида қамоқдан озод қилиниши белгиланган.
257views0replies
0

Комментарии