• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 31 августа 2023

Россияда 22 ёшли ўзбекистонлик йигит 16 ёшли қизни ўғирлади

Йигит қизни севиб қолиб, уни Ўзбекистонга олиб келмоқчи бўлган. Аммо, у аэропортда қўлга олинган.

631
0
t.me/bazabazon

Маълум қилинишича, ўзбекистонлик бўлган 22 ёшли йигит Гвардейский тумани маҳаллий от спорти клубида ишлаб, шу ердаги 16 ёшли чавандоз қизни ёқтириб қолган. У жорий йилнинг 29 август куни кечаси қизни пичоқ билан қўрқитиб, уни ўзи билан Храброво аэропортига боришга мажбурлаган. Йигит бу йўл орқали қизни Ўзбекистонга олиб келмоқчи бўлган.

Аммо, аэропорт ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан йигит қўлга олинган. Қиз касалхонага олиб кетилган. У ерда унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Йигитга нисбатан Россия ЖКнинг 126-моддаси (вояга этмаган шахсни қурол ишлатиш ва ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли зўравонлик билан ўғирлаш) моддасининг бир нечта қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган.

631
0