Поиск
RUUZ

Общество

Йил якунига қадар 610 дона Volkswagen Caddy “103” хизмати учун ҳудудларга етказиб берилади

Айни вақтда А тоифали 50 та Volkswagen Caddy'ни Қашқадарё ва Хоразм вилоятига етказиб бериш бошланди.

116views0replies
0

ССВ

А тоифали 50 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомашиналарини Қашқадарё ва Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимидаги "103" шохобчаларига етказиб бериш бошланди. Бу ҳақла ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, “103” хизматида эскирган автоуловларни босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чоралари кўрилмоқда. Бугунги тадбир эса бу ишларнинг амалий ифодаси бўлиб, йил якунига қадар яна 610 дона ана шундай транспорт воситалари ҳудудларга етказиб берилиши режалаштирилган.
"Дунё тажрибасида тез тиббий ёрдам хизматидаги автотранспорт воситаларини ишлатиш муддати ўртача 5-8 йилни ташкил этади. Юртимизда ҳам фойдаланилаётганига 8 йилдан ошган машиналарни янгилаш лозимлиги белгиланган" — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров.
Жорий йил январь ойида Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки юртимизда ишлаб чиқарилган 110 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналари билан таъминланди.
Шунингдек, март ойида Jizzakh Auto томонидан йиғилган бу турдаги автомобилларнинг яна 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудларга тақдим этилди.
116views0replies
0

Комментарии